Президент сайлови юксак савияда ўтди

    Сайлов 25 октябр 2021 2054

    2021 йил 25 октябрда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатининг ижтимоий-маданий ривожланиш ва фан масалалари қўмитаси аъзоси, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси миссияси аъзоси Акмарал Альназарова билан учрашди.

    Мулоқотда Ўзбекистонда сайлов жараёни такомиллашгани, хусусан, куни кеча бўлиб ўтган муҳим сиёсий воқеа – Президент сайлови юқори савияда, овоз бериш жараёни халқаро андозаларга тўла мос шаклда ўтгани таъкидланди.

    Акмарал Альназарованинг фикрича, сайловчилар иштироки юқори даражада бўлди, бу эса Ўзбекистонда сайловолди кампанияси яхши ташкил этилганидан далолат беради. Кўплаб хорижий давлатлар ва қатор халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг сайлов жараёнида иштирок этгани эса жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган катта қизиқиши ва эътиборининг тасдиғидир.

    Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Т.Нарбаева таъкидлаганидек, сайлов мамлакат истиқболи, унинг тараққиётини белгилашда муҳим роль ўйнайди.

    Конструктив мулоқот ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашувда парламентлараро, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларини таъминлаш доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида гендер тенгликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан, Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти ҳақида сўз юритилди.

    Гендер тенгликка эришиш, энг яхши қадриятларни асраб-авайлаш, оилани мустаҳкамлашда муҳим бўғин бўлган маҳалла институтининг ўрни хусусида фикр алмашилди.

    Шу нуқтаи назардан, гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш йўналишлари муҳокама этилди.

    Томонлар ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates