Президент миграция тизимига оид муҳим қарорни имзолади

    Воқеа-ҳодисалар 14 сентябр 2020 4620

    Президент Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

    Қарорда қуйидагилар назарда тутилган:

    ✔️ Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий қилинмоқда ҳамда унинг 6 та асосий йўналиши белгиланмоқда, жумладан:
    ➖ ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамланади;
    ➖ хорижга ишлашга кетишдан олдин фуқароларни касб-ҳунарга
    ва хорижий тилларга ўқитилади, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро сертификатлар берилади;
    ➖ меҳнат мигрантларин молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватланади, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилади, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади;
    ➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилинади, шу жумладан уларнинг бандлиги таъминланади, касбий малакаси оширилади ва тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилади.

    ✔️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларининг иши қуйидаги тартибда ташкил этилади:

    ➖ ҳокимлар ҳудудий филиалларга умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлайди;
    ➖ ҳудудий филиал раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари ҳисобланадиган бўлди;
    ➖ ҳокимликлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудий филиалларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятига малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўради;

    ✔️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:

    ➖ хорижий иш берувчилар ва уларнинг вакиллари билан бевосита келишувлар тузиш ҳамда тузилган келишувларга асосан фуқароларни ишга юбориш;
    ➖ хорижий мамлакатларнинг ҳудудий миграция ва бошқа давлат органлари билан алоқалар ўрнатиш ва музокаралар ўтказиш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
    ➖ хорижий (халқаро) молия институтлари миграция соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган грантларини жалб қилиш.

    ✔️ 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинмоқда.

    Буни амалга ошириш учун 13 та “Ишга марҳамат” мономарказлари, 30 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 11 та Тошкент шаҳри туманларидаги қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда 136 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларига қўшимча равишда қуйидагилар:

    ➖ 13 та коллеж ва 13 та техникумда (жами йиллик қуввати 20,2 минг ўқувчи) меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли (3 ойгача) касб-ҳунар
    ва чет тилларига ўқитиш курслари ташкил этилади;
    ➖ қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурлари хорижий йирик
    иш берувчиларнинг (Россиянинг “НИПИГАЗ” АЖ, “Renaissance Heavy Industries”, Б.Т.К ГРУП, Туркиянинг “ANT YAPI”, “Tayga Grupp”, БААнинг “Tadbeer” ташкилотлари) талабларига мослаштирилади;
    ➖ хорижий йирик иш берувчилар ва хусусий бандлик агентликлари билан алоқалар ўрнатилади ҳамда қисқа муддатли курсларда улар учун зарур бўлган касблар бўйича малакали мутахассислар тайёрланади;
    ➖ Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли курсларга хориждаги йирик корхоналарнинг малакали мутахассислари ва етакчи таълим муассасаларининг педагог кадрлари жалб қилинади;

    ✔️ 2021 йил 1 январга қадар қуйидагилар ташкил этилади:

    ➖ Япония иш берувчилари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Япон тили ва касбий малака” тест маркази;
    ➖ Россия Федерациясининг Пайвандчилик назорати миллий агентлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида пайвандчилар мактаби;
    ➖ Бирлашган Араб Амирликларининг рекрутинг “Тadbeer” марказлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида хизмат соҳасида фаолият кўрсатадиган ишчиларни тайёрлаш ўқув маркази;
    ➖ Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбга тайёрлаш ўқув марказлари;

    2021 йил 1 январдан бошлаб:

    ➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётганда микроқарзлар берилади;
    ➖ микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади;
    ➖ микроқарз фоиз ставкасининг 14 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади;

    2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган ҳолда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш – ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига тенглаштирилади ҳамда ушбу шахсларга ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади;

    ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш мақсадида:

    ➖ 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада патентни тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;
    ➖ 2021 йил 1 январга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург (90 мингга яқин меҳнат мигрантлари ишламоқда), Новосибирск (200 минг нафар), Самара (100 минг нафар), Уфа (70 минг нафар), Чимкент (100 минг нафар) ва Истанбул (300 минг нафар) шаҳарларидаги ваколатхоналари очилади;
    ➖ чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган
    ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган 10 мингга яқин фуқароларга 446 минг сўм (40 долл) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу мақсадларга 4,1 млрд сўм маблағ ажратилади;
    ➖ Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатлик фирмалари жалб қилинади, онлайн платформа яратилади ва Россия Федерацияси ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган “Call-марказ” ташкил қилинади;
    ➖ хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам ёрдам кўрсатиб келаётган шахсларни “фахрий консул” ҳамда “жамоат маслаҳатчиси” этиб тайинлаш ҳамда уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш амалиёти жорий қилинади;
    ➖ дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ҳузурида хориждаги ватандошлар, йирик иш берувчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам равишда ёрдам кўрсатиб келаётган бошқа шахслар иштирокидаги Маслаҳат кенгашлари ташкил этилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates