Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди

    Сайлов 12 октябр 2021 1414

    Нукус шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашуви бошланди.

    Президентликка номзод мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотлар, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари ҳақида Қорақалпоғистон ҳудуди мисолида гапирди ва ўзининг сайловолди дастури ғоялари хусусида тўхталиб ўтди.

    Сайловолди дастуридаги асосий жиҳат ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш Халқ демократик партиясининг бош мақсади ҳисобланади. Бу мақсад биринчи навбатда аҳоли кенг қатламлари фаровонлигини таъминлашни назарда тутади. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос ҳудудий имкониятидан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш, бунинг ортидан фуқаролар манфаати йўлида бир қатор масалаларни ҳал этиш борасидаги таклифлар билдирилди.

    Мисол учун, номзод томонидан бу борада қишлоқ туманларига саноатни олиб кириш масала илгари сурилди. Бу ташаббуснинг эътиборли жиҳати шундаки, қишлоқларга саноат корхоналари кириб келса, ишсизлик камаяди, маҳаллий аҳоли доимий даромад манбаига эга бўлади, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш орқали жиноятчиликнинг камайишига эришилади, кўплаб ижтимоий масалалар бартараф этилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates