баннер
21 мар 2025
15:26

    Пусан аэропортида самолёт ёниб кетди

    Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги Кимхэ аэропортида самолёт ёниб кетди, барча йўловчилар тезда эвакуация қилинди, ҳеч ким жабрланмади, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

    “28 январь куни тахминан соат 22:30 Кимхэ аэропортида Гонконгга учмоқчи бўлган Air Busan авиакомпаниясига тегишли самолётнинг дум қисми ёниб кетди. Шу боис бортдаги 170 дан ортиқ йўловчиларнинг барчаси фавқулодда уни тарк этишди. Қурбонлар йўқ”, деб ёзади агентлик.

    Фавқулодда вазиятлар хизматлари маълумотларига кўра, ёнаётган самолёт бортида 169 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. 176 кишининг барчаси муваффақиятли эвакуация қилингани тахмин қилинмоқда. Эвакуация вақтида икки киши енгил жароҳат олди, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

    Yonhap хабарига кўра, ўт ўчирувчилар тегишли сигнални олгач, дарҳол воқеа жойига жўнаб кетишган. Ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

    Ҳозирча ёнғин сабаблари аниқланмаган. Фақатгина ёнғин учишга ҳозирлик кўрган Airbus 321 самолётининг дум қисмида содир бўлгани маълум. Воқеа гувоҳининг агентликка айтишича, аввалига самолёт думидан қуюқ тутун чиққан, кейин аланга тезда бутун самолётни қамраб олган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech