Тошкент вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» бош юрисконсульти фирибгарликда гумонланиб ушланди

    У прокуратура камомад аниқлаган корхона мансабдорларидан тафтиш текшируви натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига фирибгарлик билан 8400 доллар талаб қилгани айтилмоқда.

    Тошкент вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» давлат муассаси бош юрисконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар қилди ДХХ.

    2024 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилоти биноси бўйича прокуратура томонидан қурилишга оид текширув ишлари олиб борилганда, 176 млн сўмлик камомад аниқланади ва қурилишни амалга оширган МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатли тафтиш текшируви тайинланади.

    Бундан бохабар бўлган, Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» давлат муассасаси бош юрисконсульти ўзининг мансабдор танишлари орқали тафтиш текшируви натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 8400 АҚШ доллари талаб қилади.

    Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт келишилган пул маблағини олган вақтида ушланди.

    Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик қилиш) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора беришда иштирок) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates