Бухорода симоб сотган шахслар қўлга олинди

    Бухорода икки нафар шахс 343 грамм симобни 35 минг долларга сотиш пайтида ДХХ ва ҳамкор идоралар томонидан қўлга олинди.

    Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида икки нафар шахс қўлга олинди.

    Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган шахс ва Бухоро туманида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган фуқаро ўзаро тил бириктириб, эркин айланиши тақиқланган 3 дона флакондаги жами 343 грамм симоб моддасини 35 минг АҚШ долларига сотишга уринган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-1-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мутасаддилар фуқароларни симоб ва уни ўз ичига олган бирикмаларни сотиш, сотиб олиш ва сақлаш тақиқлангани, унинг юқори заҳарлилиги жиддий хавф туғдиришини эслатиб ўтди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates