Айни пайтда ҳукм сураётган пандемия бизни янгича яшашга, ишлашга, шароитга мослашиб мақсад сари ҳаракат қилишга ўргатди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида янги онлайн тарғибот лойиҳасининг навбатдаги тақдимоти пойтахтимиз Тошкент шаҳри ва Сирдарё ҳамда Жиззах вилояти аҳолиси вакиллари таниқли олимлар, ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат намояндалари билан ўтказилди.
Айни пайтда эса юртимизнинг барча гўша ва жабҳаларида Мустақиллигимизнинг 29 йиллик тантаналарига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Республика Маънавият ва маърифат маркази бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг бошини бириктириб, элимизнинг энг азиз шодиёнаси бўлмиш – Мустақиллик байрамини кенг нишонлаш учун янги лойиҳалар, онлайин учрашувлар ўтказмоқда. Бугунги тадбир ҳам ана шу ҳаракатнинг натижасидир.








