Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди.

    Бу ҳақда у ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

    Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, Доҳадаги кино фестивали мустақил ва муаллифлик киносининг энг муҳим майдонларидан бири бўлиб, ўзига хос қарашлар ва дадил бадиий позицияга эга бўлган режиссёрларга ўз фикрларини билдириш имконини беради.

    Фестивал дастуридан ўнлаб мамлакатлардан фильмлар ўрин олган; ёш муаллифлар ва маҳаллий киноижодкорларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, улар учун махсус бўлимлар ва танлов дастурлари ташкил этилган.

    “Бугун Қатар пойтахтининг диққатга сазовор маданий масканларида бўлиб ўтаётган ушбу фестивалга ташриф буюрдим. Замонавий кино — долзарб кайфият ва маъноларни акс эттириш, айни пайтда жамиятимизни қандай мавзулар ташвишга солаётганини тушуниш усулидир”, деб ёзди Саида Мирзиёева.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates