Қорақалпоқ тилига Давлат тили мақоми берилганига 36 йил тўлди

    1 декабрь — Қорақалпоқ тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгаси Бошлиғи Аманбай Оринбаев табрик йўллади.

    Табрик матнида тил — бу мулоқот воситаси бўлиши билан бирга, неча асрлар давомида ўзининг қадр-қимматини йўқотмасдан, бизгача етиб келган бебаҳо хазина экани таъкидланади.

    "Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, ҳар бир халқнинг ўзига хос хусусиятини, ҳар бир элнинг ривожланиш босқичлари ва келажагини белгилашда она тилининг тутган ўрни алоҳида саналади.
    Ана шу бебаҳо бойлигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, келгуси авлодларга безавол етказиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Шу боис, бу вазифанинг аҳамиятини тушуниб, ёшларимизни она тилимизга, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш йўлида барчангиз фидойилик кўрсатасизлар, деб қатъий ишонамиз.
    Сизларни яна бир бор Қорақалпоғистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганининг 36 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, юртимизнинг янада равнақ топиши йўлидаги эзгу ишларингизда улкан зафарлар тилайман", — дейилади табрик матнида.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates