«Қалқон» енгил зирҳланган автомобили - миллий маҳсулотимиз

    Ҳарбий 21 ноябр 2021 3556

    Мудофаа саноати комплекси корхоналаридан бирида «Қалқон» енгил зирҳланган автомобили ишлаб чиқарилди.

    Янги ишлаб чиқарилган зирҳланган автомобиль куч ишлатар вазирлик ва идоралар ҳамда тегишли давлат органлари мутахассислари таркибидаги эксперт комиссия томонидан барча амалий синовлардан муваффақиятли ўтказилди.

    Тўлалигича соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган конструкторлик ҳужжатлар асосида яратилган «Қалқон»нинг тактик-техник тавсифлари буюртмачилар таклифлари асосида янада такомиллаштирилди ҳамда Қуролли Кучларимизнинг талабларига ва халқаро тан олинган стандартлар меъёрларига мос келиши тасдиқланди.

    Шу кунларда мазкур енгил зирҳланган автомобиллар церийали ишлаб чиқарилиб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари бўлинмаларига етказиб бериляпти, деб хабар беради Мудофаа саноати давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates