Қамчиқ довонида хавотирли ҳарорат

    Яшил сайёра 1 апрел 2021 515

    Гидрометеорология хизмати 1-2 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келишидан огоҳлантирган эди.

    Маълумотларга кўра, 1-2 апрелда республика бўйича ҳаво ҳарорати пасайиши таъкидланган. Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

    Хусусан, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони қисмида кеча кечасидан бошлаб вақти-вақти билан қор ёғди. Ушбу ҳолат айни пайтда ҳам давом этмоқда. Ҳозирда довонда кучли шамол эсмоқда ва аксарият жойларга туман тушган. Йўлларда кўриш 400 метрни, ҳаво ҳарорати 8 даража совуқни ташкил қилмоқда.

    Табиийки кун совуқ бўлиб, қор ёққанда йўллар музлаб, яхмалак ҳосил бўлади. Бу эса ўз-ўзидан автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишига салбий таъсир этади. Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари мазкур кўнгилсиз ҳолатни бартараф этиш учун тун бўйи меҳнат қилмоқда. "Қамчиқ" довони йўлларини қордан тозалаш ишларига корхонанинг 117 та техника ва 340 га яқин ишчи-хизматчи сафарбар қилинган. Ҳозирда автотранспорт воситаларининг узлуксиз икки томонлама бетўхтов ҳаракатланиши таъминланган.

    "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўрайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates