Қани эди ёз тугамаса...

    Ажойиб кайфият учун руҳиятшуносдан 7 та маслаҳат

    Ёз тугаб, ўрнини мафтункор кузга бўшатиб берди. Куз таровати ҳамиша ижодкорлар учун илҳом манбаи бўлиб келган. Айни тўкин-сочинлик пайти. Шу билан бирга илиқлик ва қуёшга талпинадиган фасл. Баъзан кўнгил ёзнинг кетишини хоҳламаётгандек туюлади. Аммо саратон тафтини оддий тартиблар билан ҳам узайтириш мумкин.

    Ёзда биз йилнинг бошқа вақтларига қараганда ўзимизни яхши ҳис қиламиз. Ва бу тасодиф эмас, бунинг ўзига хос сабаблари бор. Бу қисман ёзда амалда бўлган баъзи хулқ-атвор стереотиплари билан боғлиқ. Аммо салқин мавсумда ёзги одатларга риоя қилишимизга ким тўсқинлик қилади? Бу осон, ҳаракат қилиб кўриш керак, холос.

    Қуёшдан тўсувчи кўзойнак тақинг

    Ёзда қуёшдан сақлайдиган кўзойнак ҳар доим ёнимизда бўлади. Аммо сентябрнинг бошланиши билан кўпчилик уларни кейинги май ойигача жавонга қўяди.

    Лекин бу нотўғри! Салқин мавсумда ёрқин нурнинг кўз шох пардаси учун хавфи ёзникидан кўра кам эмас. Шунинг учун кузда қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақишни унутманг. Фақат куз учун ёруғлик линзаларини танланг, улар ёздагига қараганда кўпроқ ёруғлик беради.

    Сузинг

    Ёзда денгизда сузишни уддалай олмаган бўлсангиз ҳам, эҳтимол сиз энг яқин дарё ёки кўлга боргансиз. Ёзги сув муолажаларидан кейин сиз нафақат кучга эга бўлдингиз, балки танангиз ҳам уйғунлашди. Сув муолажаларини давом эттиришингиз мумкин. Бундан ташқари, сузиш нафас олиш мушакларини кучайтириши ва ўпка ҳажмини оширишга ёрдам беради, юрак-қон-томир ва мушак-скелет тизимлари фаолиятини яхшилайди, шунингдек, чиниқишнинг самарали усули ҳисобланади. Аммо ҳозирги пандемия шароитида эҳтиёт чораларини унутманг.

    Мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг

    Ёзнинг яна бир яхши бонуси — тўғридан-тўғри боғдан узилган мавсумий мева ва сабзавотлардир. Куз ва қишда организм витаминларга қаттиқ эҳтиёж сезади. Шунинг учун кўкатлар, янги мева ва сабзавотларни истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Бу кунига камида 500 г ташкил этиши керак. Шунда юрак соат каби ишлайди ва холестерин меъёрида бўлади, овқат ҳазм қилиш жараёни маромида кечади. Куз мавсумида кейинги ҳосилга қадар резавор мева ва кўкатларни музлатиб қўйинг.

    Кўпроқ сув ичинг

    Ёзда кунига икки литр сув ичиш осон. Шунинг учун ёзда биз қўшимча вазнни йўқотамиз ва теримиз янада эластик бўлади. Сув метаболизмга, барча ички органларнинг иши ва вазннинг камайишига ёрдам беради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг фикрига кўра, одам 1 кг вазнига 30 мл сув истеъмол қилиши керак — ҳатто куз ва қишда ҳам.

    Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремдан фойдаланинг

    «Салқин куз» қуёшининг нурлари терига зарар етказиши мумкин. Шунинг учун уйдан чиқишдан олдин қуёшдан сақловчи крем суртишни унутманг. Куз учун паст даражадаги кремлар мувофиқ келади. Агар ёзда SPF 20 кремини ишлатган бўлсангиз, кузда SPF 10-15 косметикасидан фойдалансангиз бўлади.

    Кўпроқ юринг

    Ёзнинг илиқ кунларида биз кўпроқ очиқ ҳавога интиламиз. Совуқ мавсумда учрашувлар кафега ўтказилади ва кўчада спорт билан шуғулланиш ҳақида гап бўлмайди. Аммо, аллақачон витаминлардан маҳрум бўлган тананинг ажойиб оҳангда қолиши учун сиз бутун йил давомида ҳаракат қилишингиз керак! Иссиқ кийининг, сайрга чиқинг, велосипедда учинг — сентябрь ва октябрь ойларида бу жуда ёқимли. Ёки кузги япроқлар билан ўралган, ўзингиз туғилиб ўсган шаҳарга, сўлим масканга сайрга боринг. Умуман олганда, бир жойда ўтирманг! Аммо карантин қоидаларига қатъий риоя этишни асло унутманг!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates