Қайд этилишича, мурожаат воқеа жойига чиқиб ўрганилганда лайлакнинг ўнг қаноти синганлиги аниқланган.
Ҳозирда қуш тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда парваришлаш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.
Шу йилнинг 3 июль куни Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Тошкент туман бўлимига ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бири ҳудудига лайлак келиб қолгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Қайд этилишича, мурожаат воқеа жойига чиқиб ўрганилганда лайлакнинг ўнг қаноти синганлиги аниқланган.
Ҳозирда қуш тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда парваришлаш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.
Тошкентда майдони 1 000 квадрат метрдан кўп бўлган қурилиш участкаларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасига интеграция қилиш қурилишни давом эттиришнинг энг асосий шарти этиб белгиланади.
Тошкент шаҳридаги 400 мингдан ортиқ дарахт яшил майдонлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўз ичига олган green.tashkent.uz онлайн платформаси электрон маълумотлар базасига киритилди.
Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда бошқа мутахассислар томонидан Навоий шаҳри ва Кармана тумани атрофидаги I ва II тоифали корхоналар ҳамда ушбу ҳудуддаги оҳак пишириш хумдонлари фаолияти ўрганилди.
Республикамизнинг барча ҳудудларида «World Cleanup Day» («Бутунжаҳон Тозалик Куни») муносабати билан «Ҳаёт учун жой ажратинг» шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди.



