Қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш икки кишининг ўлимига олиб келди

    Хавфсизлик 19 октябр 2020 733

    Андижон вилояти Балиқчи тумани Афсона МФЙ ҳудудида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл транспорти ҳодисаси рўй берди.

    2020 йил 18 октябрь соат 15:00 да Балиқчи тумани Афсона МФЙ ҳудудидан ўтган Балиқчи- Ўрмонбек автомобиль йўлининг Ўрмонбек йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган «Nexia» русумли автомашинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда қаршисидан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир «Nexia» русумли автомашинаси билан тўқнашган.

    Натижада, «Nexia» автомашина ҳайдовчиси ва 53 ёшли йўловчи ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар иккала автомашинадаги яна 3 нафар йўловчи ва бошқа бир ҳайдовчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб касалхонага мурожаат қилишган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates