Қарийб 1,7 килограмм гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтган жонли контейнерлар қўлга олинди

    Хавфсизлик 26 феврал 2021 441

    Сурхондарё вилоятида ўзидан жонли контейнер сифатида фойдаланиб, гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширганча олиб киришга бўлган бир нечта уринишлар фош этилди.

    Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара-божхона постига пиёда кириб келган қўшни давлат фуқароси инсон танасини сканерловчи қурилма кўмагида божхона кўригидан ўтказилганида, унинг ички аъзоларида юмалоқ шаклдаги шубҳали предметлар борлиги маълум бўлди.

    Шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 44 дона полиэтилен ўрамлар чиқариб олинганда, уларга соф оғирлиги салкам
    430 граммни ташкил этувчи «опий» гиёҳвандлик воситаси яширилгани маълум бўлди.

    Зудлик билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакиллари билан биргаликда кўп босқичли тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди.

    Натижада, гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширганча олиб киришга уринган бошқа шахслар ҳам маълум бўлди.

    Тезкор тадбир давомида, «Айритом» чегара божхона постига пиёда кириб келган яна бир қўшни мамлакат фуқаросининг ичида ҳам 34 дона скотчланган ўрамлар борлиги фош бўлди.

    Ўрамлар ичида салкам 650 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.

    Орадан бироз ўтиб, мазкур постга кириб келган яна бошқа бир фуқарони ҳам ўзидан олдинги шерикларининг қисмати кутаётган эди.

    У ҳам ички аъзоларига наркотик моддаларни яширгани бир зумда «Боди сканер» қурилмаси кўмагида фош қилинди. Бу гал 31 дона ўрамлар учун «жонли контейнер» вазифасини ўташга уринган шахс 592,22 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситасини шу зайлда олиб ўтмоқчи бўлган.

    Шундан сўнг тезкор тадбирлар Тошкент шаҳрида ҳам давом эттирилиб, пойтахт меҳмонхоналаридан бирида мазкур наркотик моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс ҳам қўлга олинди.

    Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 1672,22 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

    Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates