«Қарши-Санкт-Петербург» йўналишидаги парвознинг қолдирилганига нима сабаб бўлди?

    Транспорт 27 июл 2021 564

    “Azur Air” авиакомпаниясининг ZF-5044-сонли Боинг-739 самолётида Қарши-Санкт-Петербург йўналишидаги 27.07.2021 йил соат 5.00 да бажарилиши керак бўлган чартер қатновнинг қолдирилгани «Қарши» аэропортидан учиб кетиши керак бўлган йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

    "Uzbekistan Airports " АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, ҳаво кемаси экипажи командири самолёт юки оғирлиги боис, ушбу қатнов бажарилмаслиги ҳақидаги қарорни қабул қилди.

    Йўловчиларга «Қарши» аэропортининг масъул ходимлари ҳамда “Azur Air” авиакомпанияси самолёти экипажи томонидан ушбу қарорга сабаб бўлган ҳолатлар ҳақида маълумот берилди.

    Ҳозирда аэропорт ходимлари томонидан ушбу 214 йўловчига керакли ёрдам, жумладан нонушта тарқатилиб, уларни меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда ва иссиқ овқат билан таъминлаш каби масалалар тезкорлик билан ҳал қилинмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates