Қарши туманида портлаган «Нексия» тафсилотлари маълум қилинди

    Ташвишли хабар 24 апрел 2021 992

    Қарши туман ИИБга 2021 йил 22 апрель куни тушган хабарга кўра, шу куни соат 06:40 ларда Қарши тумани “Истиқлол” маҳалласи Дашт қишлоғида жойлашган “NATIONAL FOOD MARKET” МЧЖга қарашли транспорт воситаларига сиқилган табиий газ қуйиш шохобчасининг 8-қатор боксида портлаш содир бўлган.

    Туманнинг Дашт қишлоғида яшовчи И.Х. бошқарувида бўлган “NASAF AL ZEBONA TRANS” МЧЖга тегишли бўлган сариқ рангли, “Нексия-1” русумли автомашинасини сиқилган табиий газ олиш учун қўйиб, ўзи ва ўғли Б.Э. билан автомашинадан тушган.

    Шундан сўнг, сиқилган табиий газни транспорт воситасига тўлдиргач, тўловни амалга ошириш учун МЧЖнинг операторини олдига келган.

    Транспорт воситасига сиқилган газ қуйиб бўлинганидан сўнг, газ қуйиш шохобчасида ишловчи С.Ш. сиқилган газ шлангини транспорт воситасидан ажратиб олган вақтда фуқаро Э.Б. транспорт воситасини орқа томонига ўтиб, автомашина орқа юкхонасини ёпган ва кучли портлаш содир бўлган.

    Натижада Э.Б. ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган ва газ қуйиш шохобчаси газ тўлдирувчиси С.Ш. оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

    «Ҳурматли фуқаролар юқоридаги кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш учун автотранспорт воситаларини техник созлигини доимий равишда назорат қилинг. Бу соғлигингиз ва мулкингиз хавфсизлиги кафолатидир»,- дейилади Қашқадарё вилоят ИИБ хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates