Қарздорлик эвазига «Lacetti« хатланди

    Қарздор бир неча марта огоҳлантирилган ва имконият берилган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 15.09.2023 йил ҳамда 25.04.2023 йилдаги ижро варақаларига асосан қарздор «Жуманазаров Хондамир» фермер хўжалигидан «Ҳудудий электр тармоқлари»АЖ фойдасига 19 млн ҳамда «АгродонААА» МЧЖ фойдасига 46 млн. сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қарши тумани бўлимига келиб тушган.

    Ушбу ижро ҳужжати юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздор бир неча марта огоҳлантирилган ва имконият берилган.

    Аммо берилган имкониятдан тўғри фойдаланмаган, қарздорликни умуман бартараф этмаган қарздорнинг «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси Бюронинг Қарши тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида хатланди.

    Келгусида қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, ушбу автотранспорт воситасини онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates