Қашқадарё вилоятида бу йил 143 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилади

    Ҳукумат 22 апрел 2022 2321

    Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг оғриқли муаммоси бўлган уй-жой қуриш бўйича режалар ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Жумладан, жорий йилда жами 5 минг 36 квартирали 143 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилади.

    Косон туманининг “Дўстлик”, Яккабоғ туманининг “Айғиркўл” маҳаллаларида ва Кўкдала туманининг Еттитом шаҳарчасида “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этишни бошладик. Бунда, шу йилнинг ўзида 1 минг 316 квартирали 65 та кўп қаватли уйлар, 3 та боғча, 3 та мактаб, 1 та тиббиёт муассасаси ва кўплаб замонавий хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

    Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” томонидан янги ташкил этилган “GTL" заводи ишчиларини уй-жой билан таъминлаш учун Ғузор туманида ҳам “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилади ва жорий йилда 200 хонадонли 10 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади.

    Жорий йилда вилоят аҳолисига 730 миллиард сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда 1 минг 795 та эҳтиёжманд оилага 72 миллиард сўм субсидия ажратилиши маълум қилинди.

    Шунингдек, бу йил 30 та қишлоқ ва маҳаллалар “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари билан қамраб олиниб, бунга 460 миллиард сўм йўналтирилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates