Қашқадарё вилоятида тажриба сифатида вақтинчалик ўринбосарлар иш бошлади

    Ижтимоий ҳаёт 18 январ 2021 2284

    Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари - Содиков Сардор Содикович. 1994 йил туғилган. “Global Education in Karshi” нодавлат таълим муассасаси раҳбари.

    Вилоят ҳокими ўринбосари - Тохиров Адхам Зохид ўғли. 1993 йил туғилган. Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб - қувватлаш марказининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси бошлиғи.

    Вилоят ҳокими ўринбосари - Поёнов Темурбек Олимович . 1993 йил туғилган. Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

    Вилоят ҳокими ўринбосари - Тоштемиров Санжар Жуманиязович. 1986 йил туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва сервис кафедраси доценти, ёш тадқиқотчи олим.

    Вилоят ҳокими ўринбосари - Қодиров Фаррух Эргаш ўғли. 1993 йил туғилган. ТАТУ Қарши филиали магистранти.