Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 15 сентябрь куни соат 13:20 ларда, Деҳқонобод тумани «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидан ўтган, М-39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 83 километрида, ҳайдовчи, Х.Х. бошқарувида бўлган "Камаз" русумли юк автомашинасини бошқариб келаётиб, орқа тиркамаси чиқиб кетиши натижасида, ҳаракат йўналиши бўйича олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, А.Ш. бошқарувида бўлган "Камаз" русумли, юк автомашинасини чап ён томонидан тегиб, олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, М.М. бошқарувида бўлган "Labo" русумли автомашинаси олд томонига ва йўл четида тўхтаб турган, ҳайдовчи, Т.А. бошқарувидаги бўлган "Сobalt" русумли автомашинаси орқа томонига бориб урилиб, ЙТХ содир этди.
Оқибатда "Labo" русумли автомашина ҳайдовчиси М.М. тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда