Қашқадарёда 246 та танлов ва тендер савдоларида қонун бузилишлар аниқланган

    Бу ҳақда Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Жумладан, ҳудудий бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунларини талабларига риоя қилиниши бўйича асосан махсус ахборот порталидаги маълумотларни мониторинги, жисмоний ва юридик шахслар томонидан қилинган мурожаатлар ҳамда хуқуқни мухофаза қилувчи органлар хат ва талабномаларига асосан ўз ваколат доирасида жорий йилнинг 9 ойи давомида 1 930 та лот жами 1190,03 млрд.сўмлик танлов ва тендер савдоларида ўрганиш ишлари олиб борилган.

    Ўтказилган ўрганишлар давомида 246 та ҳолатда 174,27 млрд.сўмлик танлов-тендер савдоларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунларини талабларига риоя қилинмаганлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.— Юқорида қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ҳудудий бошқарма томонидан 50 та танлов-тендер савдолари бўйича иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримлар чиқарилган ҳамда махсус комиссиямиз томонидан тегишли қарор ва кўрсатмалар берилган,-дейди ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари Адҳам Орипов. -Мазкур қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 32 та мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва тегишли судларга юборилган.

    Анжуман давомида соҳага оид бир қатор маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоблар олишди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates