Бу бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ташаббуси билан 134 нафар талаба хотин-қизнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун тўлов-контракт харажатларига қарийб 1 млрд 128 млн сўм маблағ ажратилган.
Қарорга мувофиқ, вилоят бўйича 18 нафар 1-курс ва 116 нафар юқори курс талабаларининг тўлов-контракт пуллари тўлиқ қоплаб берилмоқда.
«Ушбу рағбат хотин-қизлар учун катта имкониятлар яратади. Айрим талабалар молиявий қийинчиликлар сабабли олий таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин эди. Бу ташаббус эса уларнинг келажакда юқори малакали мутахассис бўлишларига замин яратади», — дейилади ҳокимлик хабарида.








