Қашқадарёда “Амирсой“дан қолишмайдиган тоғ-чанғи комплекси қурилмоқда

    Туризм 11 феврал 2025 967

    Мазкур лойиҳа бўйича давлат томонидан инфратузилма учун ажратилган йирик маблағлар доирасида Ҳисорак қишлоғидан Ғелон туризм қишлоғига олиб борувчи йўл қурилмоқда, унинг узунлиги 22 км. ва эни 8 метрни ташкил этади.

    Маълумотларга кўра, Ҳисорак қишлоғидан Сарчашма қишлоғигача бўлган йўлнинг 11,4 км қисми ҳам 2 тасмали қилиб қурилади.

    Бундан ташқари, Сарчашма ва Ғелонни боғловчи дор йўли ҳам қурилади.

    1-босқичда 5,9 км гондолали дор йўли (Ғелон-Сарчашма), 4 та тоғ-чанғи йўли, 35 та вилла, 1 та ташриф маркази, 4 юлдузли меҳмонхона, 5 қаватли автотураргоҳ, ресторан, вертолёт майдончаси, болалар шаҳарчаси ва дарё бўйлаб йўлакчалар барпо этилади ва бунга 100 млн. доллар инвестиция маблағи жалб қилинади.

    Лойиҳанинг 2 ва 3-босқичларига 200 млн. доллар инвестиция маблағи эвазига 3,8 км ўриндиқли ва 2,9 км гондолали дор йўли, 21 та тоғ-чанғи йўли, 3 та меҳмонхона (3, 4 ва 5 юлдузли), 2 та ресторан, 75 та вилла, кузатув минораси, аттракционлар (зиплайн, родельбан ва скайпарк) барпо этилади. 4000 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates