Қашқадарёда экспортбоп қора тарвуз етиштирилди

    Агросектор 1 июн 2021 2324

    Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида деҳқон ва фермерлар, қолаверса, томорқа эгалари ҳам мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришнинг ўзига хос усуллари ва йўлларини излаб топяпти.

    Туманнинг Ўтамайли ҳудудида ҳар йили май ойининг биринчи ўн кунлигида қовун ва тарвузлар мамлакатимизда биринчи бўлиб пишиб етилади ҳамда экспортга жўнатилади.

    Бу йил тарвуз етиштиришда яна бир янгиликка қўл урилди. Уста деҳқонларнинг тинимсиз изланишлари ва меҳнати натижасида уруғсиз пишиб етиладиган қора тарвузлар етиштирилди.

    — Россиялик харидорларнинг тавсияси билан илк маротаба тарвузнинг янги «Style» навини етиштирдик, — дейди Улуғбек Жуманазаров. — Лалми ерларда қурилган иссиқхоналарда парваришланган тарвузлар экспортга мўлжалланган. Ҳосил кўрганингиздек май ойида тайёр бўлди.

    Дарҳақиқат, маҳсулотлар таркибидаги моддалар миқдорини сақлаш мақсадида маҳаллий ўғитлардан фойдаланилган. Бу эса ўзининг яхши самарасини кўрсатиб, харидорлар талабини тўла қондиради.

    Айни кунларда туманнинг лалми майдонларидан қўшимча ерлар ўзлаштириляпти, қишлоқ хўжалиги ва полиз маҳсулотлари етиштириш ҳажми ҳам йилдан-йилга ортяпти.

    Асосийси, маҳсулотларни халқимиз дастурхонига эртароқ тақдим этишга эришиляпти.

    Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари ушбу ҳудуддаги фермер ва томорқа эгалари ҳузурига ташриф буюриб, маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates