Қашқадарёда ҳам газ тўлдириш шохобчаларида кунлик чеклов ўрнатилди

    Транспорт 8 декабр 2023 910

    Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

    Шу сабабли Қашқадарё вилоятидаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 8 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00дан соат 15:00га қадар белгиланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

    "Вилоятимиздаги барча ҳайдовчилардан ўз автоуловларига газ тўлдиришда ҳар кунлик белгиланган 06:00 – 15:00 вақт оралиғида газ тўлдириш ишларини техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз", дейилади хабарда.

    АГТКШлар фаолиятида жадвалдан ташқари ўзгаришлар кузатилса қўшимча маълумотлар берилиши маълум қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates