Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўриш мумкинки, Damas ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда келаётган бошқа транспорт воситалари пиёдага йўл берса-да, ўтиш жойидан ўтаётган ўқувчини ўтказиб юбориш ўрнига унинг устига тикка ҳайдаган.
Бола эса ғилдирак остида қолмаслик учун ўзини олдинга қараб отган. Damas эса катта тезликда унинг ёнгинасидан ўтиб кетган.
ЙҲХХ ахборот хизмати хабар қилишича, Damasʼнинг 68 ёшли ҳайдовчиси топилган.
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳри суди томонидан қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Жиноят суди томонидан БҲМ нинг 25 баравари миқдорида (10,3 млн сўм) жарима ва 1 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.









