Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

    Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси назорат инспекцияси тезкор гуруҳи вилоят прокуратураси ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик рейд тадбирини ўтказди.

    Қайд этилишича, ўтказилган рейд давомида Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи К.Р. ижтимоий тармоқлар орқали ноёб қуш — Ўзбекистон Қизил китобига киритилган чўл миққий қушини сотаётганида ушланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

    Чўл миққий қуши саломатлигини текшириш учун Хоразм миллий табиат боғига ўтказилди. Керакли муолажалар қўлланилгач, қуш табиатга қўйиб юборилади.

    Маълумот учун, чўл миққий қуши Ўзбекистон Қизил китоби ва ИУCН Қизил рўйхатига киритилган кўчманчи тур бўлиб, заифга яқин мақомга эга. Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олойда, Қизилқум тоғларида, Амударё ва Зарафшон дарёлари водийларида тарқалган.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates