Ўтказилган назорат тадбири давомида туманнинг “Чўлқувар“ МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро (Г.Ҳ) томонидан чўлда ўсадиган саксовул ўсимлигини ноқонуний кесганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 18млн 750 минг сўм жарима ҳамда 1млн 575 минг сўм миқдорида табиатга етказган зарар қўлланилди.
Маълумот учун: Шўрадошлар оиласига мансуб-Саксовул ўсимлиги асосан чўлларда ўсади.Ушбу ўсимликнинг яшил новдалари органик модда тўплашга хизмат қилади. Бу ўсимлик ёруғсевар, қурғоқчиликка, шўрхокка чидамлилиги билан ажралиб туради, ҳамда қумликларни мустаҳкамлаш учун экилади.