баннер
31 мар 2025
22:37

    Қашқадарёда сурхондарёлик ҳайдовчилар тошбўрон қилингани ҳақидаги хабарлар тасдиғини топмади

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёлик ҳайдовчилар сурхондарёлик ҳайдовчиларни тошбўрон қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ушбу хабарларга муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 2 февраль куни соат тунги 23:31 да Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро М.Х Қашқадарё вилояти 102 хизматига қўнғироқ қилиб, Сурхондарё вилоятидан Самарқанд вилоятига “DAF” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида қатнов йўлининг Ғузор тумани “Апарди” МФЙ ҳудудидан ўтаётган вақтида номаълум шахслар томонидан тош отилиши натижасида автомашинасининг олд ойнаси синганлигини маълум қилган.

    Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойига профилактика инспектори етиб борган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech