Дастур АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва АҚШнинг George Mason университети ҳамкорлигида халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Мазкур дастурнинг мақсади Ўзбекистондаги мактабларни бошқариш соҳасидаги раҳбарлик ислоҳотларини илгари суришдир. Икки йиллик дастур мақсадли касбий ривожланиш имкониятларини тақдим этиш орқали раҳбарлар ва таълим ходимларининг касбий салоҳиятини, жумладан, таълим соҳасида етакчилик кўникмаларини оширишга қаратилади.
Унга кўра, қашқадарёлик мактаб раҳбарлари АҚШда малака ошириш имкониятига эга бўлди.