Қашқадарёлик психолог қиз Президентга миннатдорчилик мактубини йўллади

    Кейинги авлод 1 июл 2021 1417

    Президентимизнинг 2020 йил ноябрь ойидаги вилоятимизга ташрифи давомида воҳа ёшлари билан ҳам учрашиб, уларни режалари билан ўртоқлашган эди.

    Шунингдек, психолог қиз Шоҳида Жўраевага 2 хонали уй совға қилишини айтганди. Шоҳида оиласи билан "Ёшлар куни" арафасида замонавий хонадонга кўчиб ўтди ва Президентга ўз дил сўзлари ва миннатдорчилиги битилган мактубини йўллади.

    Ассалому алайкум, Ҳурматли Президентим! Мен қашқадарёлик ёш шоира ва психолог қизингиз Шоҳида Жўраеваман.

    12-13 ноябрь саналарида Қашқадарёга қилган ташрифингиз чоғида сиз билан учрашишга ва ўз “Ёшлар психологик маркази” очиш таклифимни айтиш бахтига муяссар бўлдим. Ҳозирда ушбу марказ сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ила Қашқадарёда тажриба сифатида амалга оширилмоқда.

    Бу ҳаётда оила ва унинг тинчлигидан муҳимроқ нарса йўқлигига кўп маротаба амин бўлганман. Суйган инсонларим ёнимда юришлари, юртим тинчлиги мен учун бахт. Сиз учрашув давомида менга уй совға қилиб, уни олгач нома йўллашимни таъкидлаган эдингиз.

    Бугун шу кунлар келди. Қарши шаҳар ҳокими сизнинг топшириғингизга кўра Қарши шаҳридаги “Наво” массивидаги кўп қаватли уйлардан бирини Президент совғаси сифатида менга хадя этди. Бунинг учун сизга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳурматли Президентим ушбу уйнинг илк меҳмони ўзингиз бўлишингизни “Халқ билан” лойиҳаси доирасида уйимизга ташриф буюришингизни жуда-жуда хоҳлардим.

    Ҳурмат билан сизни кутиб қолувчи қашқадарёлик қизингиз Шоҳида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates