— Қатар давлатининг Тошкентдаги элчихонаси очилиш маросимида иштирок этдик. Шубҳасиз, Қатарнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси фаолиятининг йўлга қўйилиши муносабатларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик уфқларини кенгайтириш, савдо ва инвестициявий соҳаларни, шунингдек, халқларимиз ўртасидаги алоқаларни жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ёзади ташқи ишлар вазиримиз Бахтиёр Саидов Телеграмдаги оъзининг саҳифасида.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши 27 декабрда бошланади – Садир Жапар...
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши 27 декабрь куни бошланади. Бу ҳақда бугун Бишкекда бўлиб ўтган III Халқ қурултойида Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.