Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунланди

    АҚШ Савдо вакили Кетрин Тай АҚШ маъмурияти Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида баёнот берди.

    Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлида олиб бораётган ҳаракатлари доирасида товарлар ва хизматлар бўйича икки томонлама бозорга кириш музокараларининг якунланганини эълон қилди.

    Шунингдек, у ўз баёнотида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича доимий саъй-ҳаракатларини эътироф этган.

    «АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш саъй-ҳаракатлари доирасида Ўзбекистон билан товар ва хизматлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокаралар якунланганини эълон қилишдан мамнун. Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза топширди ва 2020 йилда ЖСТга аъзо бўлиш йўлида фаол иш бошлади. Ўзбекистоннинг музокараларни илгари суриш бўйича қатъий мажбуриятлари сўнгги икки йил давомида сезиларли ютуқларга эришди, жумладан, икки томонлама келишувимиз муваффақиятли якунланди», дейилади баёнотда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates