Токионинг Сугинами тумани тадбиркорлари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишилди

    Ўзбекистон элчихонасида Токио префектурасининг Сугинами тумани расмий ва бизнес доира вакиллари иштирокида «давра суҳбати» ташкил этилди.

    Тадбирда Сугинами туманининг собиқ мэри Танака Рё, «Ishigaki Company, Ltd.» президенти Ишигаки Макото, «Keyaki Kousan Co., Ltd» президенти, JCI Japan собиқ раиси Айзава Яичиро, «Misty Caravan» ижрочи директори Моришиге Юко, Сугинами маҳаллий кенгаши депутати Игучи Эми ва бошқалар иштирок этди.

    Тадбир бошида элчи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов тадбир иштирокчиларига илк ўзбек-япон қўшма кинофильми «Енгилмас, Токиога йўл»ни тасвирга олиш ишлари учун Сугинами тумани тадбиркорларидан ҳомийлик маблағларини жалб қилганликлари учун миннатдорчилик билдирилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Япония алоқалари тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумот берди. Хусусан, бугунги кунда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, ҳудудлараро муносабатлар тобора ривожланаётганлигини таъкидлади.

    Шу билан бирга, япон томонига Сугинами тумани мамлакатнинг IТ ва анимация саноати марказларидан бири эканлигини инобатга олиб, юртимиздаги IТ парк, анимация ва видеўйинларни ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг Сугинами туманида малакасини ошириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари таклиф қилинди.

    Сугинами тумани собиқ мэри Танака Рё кириш сўзида туман 2021 йилда бўлиб ўтган Токио Олимпиадаси Ўзбекистон бокс олимпия терма жамоасининг «Қабул қилувчи шаҳри (Host Town)» бўлганлиги ва ўзбек спортчилари 20 кун давомида туманда олимпиаолди машғулотларини ўтказганлигини маълум қилди. Ушбу воқеадан сўнг, Сугинами тумани аҳолисида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ортганлиги ва юртимизнинг маданий ва туристик салоҳиятини тарғибига бағишланган бир қатор тадбир ташкил этилганлигини мамнуният билан қайд қилди.

    Шу билан бирга, Токио Олимпиадасининг чин қаҳрамонига айланган Баходир Жалолов ҳақида қўшма кинофильм тасвирга олаётганлигини эшитиб, 29 та туман компаниялари ва шахсий тадбиркорларини жалб этган ҳолда ҳомийлик гуруҳи ташкил қилинганлигини маълум қилди.

    «Ishigaki Co.Ltd.» президенти Ишигаки Макото ўз компанияси тўғрисида маълумот бериб, ушбу компания сув хўжалиги технологиялари, хусусан сув фильтлари ва насослар, сув таъминоти ва канализация учун ускуналар ишлаб чиқаришга мўлжалланган йирик япон компанияларидан бири эканлигини маълум қилди. Ҳозирда компаниянинг Япония ва Хитойда заводлари, Европа, АҚШ ва Жануби-Шарқий Осиё давлатларида филиаллари мавжуд.

    «Keyaki Kousan Co., Ltd» президенти, собиқ JCI Japan раиси Айзава Яичиро ҳозирда Ўзбекистонга сармоя киритиб, мебелларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган «Noritsuisu Co.Ltd» компанияси президенти Шого Аокидан Ўзбекистондаги бизнес муҳит тўғрисида кўплаб ижобий маълумотлар олганлигини ва шу сабабли Сугинами тумани ёш тадбиркорларини ўзаро савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш бўйича Элчихона билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

    Тадбир давомида Элчихона томонидан мамлакатимизнинг инвестиция ва савдо салоҳиятини тарғиб қилишга бағишланган тақдимот кўрсатилиб, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ташқи савдо айланмаси динамикаси ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

    Ўзбекистон ва Япония иқтисодий алоқаларига алоҳида тўхталиниб, 2024 йилда иқтисодий соҳада икки давлат ҳамкорлигининг ривожланиш тенденциялар ва ҳамкорлик учун салоҳиятли йўналишлар бўйича маълумот берилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Сугинами тумани 1947 йилда ташкил топган Токио префектуарсининг 23 туманидан бири, майдони – 34,06 км2, аҳоли сони — 585 минг. Туманда юқори технологик корпорациялар «Ивацу Электрик» (электроника), «Data East», «Митчелл» и «Грасшоппер Мануфактур» (видеоўйинлар), «Саммит» (супермаркетлар тармоғи) ҳамда «Bones», «Sunrise», «Nomad» ва «Satelight» каби кўплаб йирик аниме саноати компаниялари (жами — 70 та, Япониянинг 20%) жойлашган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates