Ушбу муҳим илмий-маърифий ташаббус мактаб ўқувчилари, талабалар ва илмий жамоатчилик орасида квант технологияларини оммалаштиришга қаратилган. Тадбирда бир қатор хорижий мутахассислар, жумладан, Россия квант маркази бош директори М.Острас, “Росатом” вакиллари – Г.Палчиков ва Д.Сокол иштирок этди.
“Росатом”нинг “Квант ҳафталари” – бу экотизимли лойиҳа бўлиб, у таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг кунлик фаолиятида замонавий квант технологияларини кенг жорий этишга қаратилган.
“Квант ҳафталиги” дастури турли ҳил илмий-маърифий тадбирларга бой бўлиб, унда талабалар ва мутахассисларни қизиқтирган физика, техника ва янги технологиялар соҳасидаги маърузалар, маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ташкил этилди. Иштирокчилар квант ҳисоблаш, квант коммуникациялари ва квант криптографияси соҳасидаги замонавий ишланмалар билан яқиндан танишиш ҳамда уларни саноат ва илмий тадқиқотларда қўллаш имкониятларини муҳокама қилиш имконига эга бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Россиянинг юқори технологиялар соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигига, шунингдек, фан ва таълим муассасаларининг квант тадқиқотларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир доирасида бир қатор маърузалар тингланди, жумладан, квант технологияларининг глобал фан ва таълимдаги аҳамияти ҳақида.
Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун махсус дастур ташкил этилиб, улар оддий ва тушунарли мисоллар орқали квант физикаси асослари билан таништирилди. Мактаб ўқувчилари ва олимлар ўртасидаги очиқ мулоқот тадбирнинг муҳим қисми бўлиб, навқирон авлодни фан-техника йўналиши бўйича касб танлашга ундашда яна бир омил бўлди.
Тадбир доирасида нафақат квант технологиялари асослари билан танишиш, балки Ўзбекистонда таълим ва фанни ривожлантиришни рағбатлантиришга бағишланган тадбирлар ҳам ўтказилди. “Квант ҳафталиги” Ўзбекистон ва Россия олимлари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, шунингдек, юқори технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши 2024 йилда бошланган бўлиб, “Росатом” томонидан биринчи халқаро тадбир айнан Ўзбекистонда ташкил этилди.