Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида метрология соҳасидаги битим тасдиқланди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистонга метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

    Битим 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

    Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларини амалга ошириш устидан назоратни таъминлайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates