Қайроққум сув омбори ёрилмаган

    Хавфсизлик 15 январ 2021 4663

    Тожикистондаги «Баҳри тожик» сув омбори билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ.

    14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқларда Тожикистон ҳудудида жойлашган «Баҳри тожик» (Қайроққум) сув омбори ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди.

    «Баҳри тожик» сув омборидаги гидроэлектр станцияси директори Файзулла Азизовнинг маълум қилишича, сув омборида ҳеч қандай муаммо йўқ, барча иншоотлар техник соз ҳолатда. Гидроэлектр станциясидаги агрегатлар одатдаги тартибда ишлаб турибди. Барча иншоотларнинг хавфсизлиги назоратга олинган. Сув омбори атрофидаги ҳудудларда яшовчи аҳоли саросимага тушиб, хавфсиз ҳудудларга кўчиб ўтаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам асоссиз.

    Бугунги кунда Қайроққум сув омборининг сув ҳажми 3 миллиард 443 миллион куб/метр бўлиб, сув омборига сувнинг кириши секундига 892 куб/метр, сувнинг чиқиши эса секундига 880 куб/метрни ташкил этади. Сув омборида охирги ўн кунлик давомида сув тўплаш ва сув чиқаришда ҳеч қандай кескин ўзгариш кузатилмаган.

    Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида кечаю - кундуз фаолият юритадиган навбатчилик ташкил қилинган ҳамда диспетчерлик хизмати доимий ишлаб турибди. Шунингдек, республикамиздаги барча йирик сув иншоотларининг хавфсиз ишлаши яна бир бор назоратдан ўтказилди.

    «Баҳри тожик» сув омборининг сув ҳажми ўзгариши бўйича қўшни Тожикистон Республикаси сув хўжалиги органлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда «Ўзгидромет» маркази билан мунтазам алоқалар ўрнатилган бўлиб, сув омборининг ишлаш режими бўйича ҳар соатлик мониторинг юритиб бориляпти, деб хабар беради Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, «Баҳри тожик» сув омбори сувидан Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Бекобод тумани, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда қўшни Қозоғистон Республикасининг экин майдонларини суғоришда фойдаланилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates