Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, 2020 йилда саратондан 10 миллион нафарга яқин инсон оламдан ўтган ёки ҳар олти ўлимнинг бири шу хасталикка тўғри келган.

    Саратоннинг энг кенг тарқалган турлари кўкрак бези, ўпка, йўғон ва тўғри ичак ва простата бези саратонидир.

    Бир қарашдан зарарсиздек кўринган баъзи одатлар саратон ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Масалан:

    Сурункали касалликларга эътиборсиз бўлиш

    Сурункали яллиғланиш ўчоқлари (масалан, ичакдаги колити) саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай касалликлар ҳужайраларнинг ғайритабиий ўсиши ва бўлинишига, шунингдек уларнинг мутациясига сабаб бўлиши, бу эса саратонни пайдо қилиши мумкин. Бундан ташқари, яллиғланиш жараёнлари иммунитет тизимини заифлаштиради, танани ўсимталарга нисбатан заиф қилади.

    Чекиш

    Тамаки тутуни билан танага саратон ривожланишига ҳисса қўшадиган канцероген моддалар киради. Чекиш инсоннинг нафас олиш тизимига энг катта хавф туғдиради. Ўпка саратони билан оғриган беморларнинг 90% дан ортиғи чекувчилардир.

    Йўл-йўлакай овқатланиш ва ширинликларни кўп истеъмол қилиш

    Саратон ҳужайралари ўсиши ва ривожланиши учун кўп миқдорда глюкоза керак. Шунингдек, рационда шакар миқдорининг кўп бўлиши ортиқча вазн ва 2-тур қандли диабетга олиб келиши мумкин. Бу ҳолатлар эса саратон хавфини оширади. Агар ширин маҳсулотларни кўп миқдорда истеъмол қилсангиз, мутацияга учраган ҳужайралар ривожланиши учун идеал муҳитни яратган бўласиз.

    Овқатни иссиқ ҳолатда ейиш

    Оғизни куйдирувчи иссиқ овқат ва ичимликлар оғиз бўшлиғи ҳамда қизилўнгачнинг куйишига олиб келиши мумкин. Бу каби доимий куйиш (травма)лар ҳужайра дегенерациясига таҳдид солади. Шифокорлар тавсиясига кўра, овқат ва ичимликлар учун энг яхши ҳарорат 60 даражадан ошмагани афзал.

    Кам ухлаш

    Мунтазам кам ухлаш эркакларда простата бези саратони ва аёлларда эса кўкрак бези саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, уйқу вақтида мелатонин гормони ишлаб чиқарилади. Танада унинг етишмаслиги эса ҳужайра мутациясига олиб келиши мумкин.

    Бу одатлар танани заифлаштиради, аммо улар албатта саратонга олиб келади дейиш ҳам нотўғри. Қандай турмуш тарзини олиб боришингиздан қатъи назар, мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туришга ҳаракат қилинг. Бу саратонни эрта босқичда аниқлаш ва ўз вақтида зарур чораларни кўришга ёрдам беради, деб огоҳлантиради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates