Қайта алоқа тизимлари фаолиятидаги қонунбузилиши ҳолатлари учун 6 та вазирлик ва 2 та ҳокимликка тақдимнома киритилди

    Телефон қўнғироқларини қабул қилиш узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун 24/7 режимида амалга оширилиши тўғрисида маълум қилинган бўлсада, ўрганиш давомида мазкур алоқа рақамлари ишчи ҳолатда эмаслиги аниқланди.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида йўлга қўйилган қайта алоқа тизимларининг самарадорлиги даражаси, шунингдек, ишонч телефонлари фаолиятининг сифати «Қайта алоқанинг сирли мижози» тадбири орқали ўрганиб боради.

    Жумладан, 2024 йил 10-16 январь кунлари давомида 21 та вазирлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масофавий мониторинг тартибида ўрганилди.

    Ўрганишларда қатор вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларда эълон қилинган идоравий алоқа (ишонч телефонлари) рақамлари орқали бир неча бор боғланишга ҳаракат қилинганда, қўнғироқлар жавобсиз қолдирилди.

    Айримларида эса «Ишонч телефонлари хизмат фаолияти регламенти»га мувофиқ, телефон қўнғироқларини қабул қилиш узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун 24/7 режимида амалга оширилиши тўғрисида маълум қилинган бўлсада, ўрганиш давомида мазкур алоқа рақамлари ишчи ҳолатда эмаслиги аниқланди.

    Шу каби қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида юқоридаги каби ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича 6 та вазирлик (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Қишлоқ хўжалиги, Транспорт, Энергетика ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ва 2 та вилоят ҳокимлиги (Андижон ва Наманган вилояти ҳокимлиги)га тақдимномалар киритилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates