Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “1176” қисқа рақамли “Ишонч телефони”га 2023 йил 18 сентябрь кунига қадар пахта йиғим-терими даврида меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид 191 та мурожаат келиб тушган.
Улар юзасидан ўтказилган ўрганишларга кўра, 4 та мурожаат қаноатлантирилган бўлса, 177 та мурожаат бўйича теримчилар ва фермер хўжаликларига тушунтириш берилган, 10 та мурожаат эса ўз тасдиғини топмаган.
Шунингдек, ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда пахта йиғим-теримида иштирок этган теримчиларга яратилган меҳнат шароитларининг ҳолати, фуқароларга нисбатан мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг олдини олиш мақсадида 64 та кластер ва 428 та фермер хўжалигида мониторинг ўтказилган.