Хоразмда кийим-кечак бозори ёниб кетди

    Ёнғинни бартараф этиш учун воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 7 ноябрь куни соат 12:53 да Хоразм вилояти, Урганч тумани, “Шерматлар“ МФЙ, Гурлан кўчасида жойлашган кийим-кечак савдо дўконларида ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.

    Воқеа жойига жалб қилинган ёнғин-қутқарув экипажи томонидан ёнғин соат 13:20 да ўраб олинган ва соат 13:50 да батамом ўчирилган.

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates