Қибрайда қурилиш моллари дўкони ёниб кетди

    Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган яшаш уйи ва қурилиш моллари дўконида йирик ёнғин юз берди.

    Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, бугун, 23 июль соат 10:50 да вилоят ФВБга Қибрай тумани «Ғ.Ғулом» МФЙ, «А.Навоий» кўчасида жойлашган яшаш уйи ва қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

    Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да алангани ўраб олган ва соат 11:50 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаат келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates