Тошкент вилоят перинатал марказида дунё юзини кўрган эгизаклар ҳозирда шифокорлар назоратида. Айни пайтда она ҳам, эгизаклар ҳам соғлом.
Қибрай туман ФҲДЁ бўлими мудираси Саодат Мирзаирова чақалоқларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани эгизакларнинг отаси Мекен Елемесовга топширди. Унинг маълум қилишича, 2021 йилнинг 13 июль кунига қадар Қибрай туманида 2 минг 329 нафар бола дунёга келган бўлиб, уч эгизакнинг туғилиш жорий йилда илк маротаба қайд этилди.
Мекен ва Айгерим Елемесовлар бугунгача бир нафар қиз фарзанднинг ота-онаси бўлган. Уч нафар эгизак эса уларнинг бахтини янада тўкис қилди, дея хабар беради ДХА Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати.