Қидирувда бўлган шахс ЙПХ инспекторлари томонидан ушланди

    Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан ҳаракатланиб келаётган “Malibu” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилганда ҳайдовчиси қидирувда эканлиги аниқланди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича шу йилнинг 26-сентябрь куни соат 12:35 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 3-баталон ЙПХ инспекторлари сафдор Д.Убайдуллаев ва сафдор Ф.Худойбергановлар томонидан Амир Темур кўчасида “Malibu” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган М.И.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро тергов органларидан яшириниб юрганлиги сабабли қидирувда эканлиги маълум бўлди.

    Ушбу фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.И. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates