Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4-баталон ЙПХ инспектори сержант Б.Жумагулов томонидан Кўкча Дарвоза кўчасида “Matiz” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳайдовчининг ҳужжатларини текширилганда йўловчи 1991 йилда туғилган А.Д.нинг ўзини тутиши ходимларда шубҳа уйғотган йўловчининг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб расмий қидирувдалиги маълум бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.