Олиб қочилган “Equinox” узоққа қочолмади

    Тошкент шаҳридан олиб қочилган “Equinox” автомобили “Қамчиқ“ довонида ЙПХ ходимлари томонидан ушланди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 25 сентябрь куни фуқаро Ғ.О. ўз бошқарувида бўлган “Equinox” русумли автомобили қолдирилган жойида йўқлиги юзасидан “102” тизимига хабар берган.

    Келиб тушган хабарга кўра, ИИВ ЖХД ЙҲХХ Навбатчилик қисми томонидан “Тўсиб ушлаш“ режаси эълон қилинган.

    ИИВ ЖХД ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу автомобиль ва уни олиб қочган шахс, 1990 йилда туғилган З.М. “Наманган“ ЙПХ масканида ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ҳамда уни олиб қочган шахс ва унинг йўловчиси Тошкент шаҳар, Миробод тумани ИИО ФМБ ходимларига топширилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates