Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қорақалпоғистонда ва яна иккита вилоятда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар аниқланиб, тегишли тартибда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Б. фуқаро Б.И.га жами 3 800 АҚШ долларини 48 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.Х. фуқаро Х.И.га жами 3 800 АҚШ долларини 48,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Департаментнинг Бўзатов тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Б. фуқаро Б.А.дан жами 300 минг Россия рублини 40,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates