баннер
10 апр 2025
00:10

    Қидирувда бўлган шахслар кузатув камералари орқали қўлга олинмоқда

    Хавфсизлик 21 сентябр 2023 1000

    Миллий гвардия ходимлари жиноят содир этгани учун қидирувга берилган беш нафар шахсни кузатув камералари орқали аниқлади ва қўлга олди.

    Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида қўриқлаш бўлими ходимлари Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда 43 ёшли М.А. ни қўлга олди. У Жиноят кодексининг 167 – моддаси, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда гумон қилиниб, қидирувга берилган.

    Яшнобод туманидаги масжидда фирибгарликда гумон қилиниб, қидирувда бўлган 49 ёшли К.М., Бухоро деҳқон бозорида ҳам қидирувда бўлган 43 ёшли фуқаро Х.О. қўлга олинган.

    Олмазор туманидаги “Корзинка” супермаркети ёнида қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан фирибгарлик содир этгани учун қидирувда бўлган Т.С. ҳам қўлга олинган.

    Юнусобод туманида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан жорий йилнинг август ойидан буён ҳуқуқ - тартибот идораларидан яшириниб келаётган 21 ёшли фуқаро К.Ғ. қўлга олинди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech