Қидирувдаги шахс акасининг тўйига ташриф буюрганда, қўлга тушди

    Қарздор ота бир неча йиллар давомида йиғилиб қолган салкам 36 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келгани учун 15 сутка "ўтириб" чиққанди.

    Музробод туманида яшовчи қарздор Абдусамад Қосимов вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 2020 йил июль ойидаги суд буйруғига асосан алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, қарздор ота бир неча йиллар давомида йиғилиб қолган салкам 36 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли 2024 йил август ойида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

    Қарздор ота Абдусамад Қосимов маъмурий қамоқ жазосидан сўнг ўзига тўғри хулоса чиқармасдан яккаю ёлғиз фарзандига алимент пулини тўлашда қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ва тергов ҳаракатларига киришилди.

    Афсуски, қарздор ота алимент тўламаслик мақсадида суриштирув органидан қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан асосан қидирув эълон қилинди.

    Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасига кўра қидирувда бўлган А.Қосимов қизиқ бир ҳолатда, яъни Термиз шаҳридаги муҳташам тўйхоналардан бирида укасининг уйланиш тўйидан топилиб, ушланди.

    Энг ачинарлиси, Қосимовларнинг оиласи ою ҳавас учун қиммат ресторанда 700 кишилик дабдабали тўй бериб, сохта обрў билан ғурурланаётган бир вақтда фарзандини ташлаб, унинг моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётганлигини қандай тушуниш мумкин.

    Албатта, унинг бу қилмиши жавобсиз қолмайди. Қарздор отанинг олдида икки йўл қолди бири алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб беради ёки қонунда белгиланган жазосини олади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates